Олимлар абадий ўта аниқ юрадиган соат яратишди

  •   Saroy
  •  669
  •  11.09.2018 12:51

Олимлар абадий ўта аниқ юрадиган соат яратишди

Ушбу ўта аниқ юрадиган муъжиза қурилма –Сапфир соатни яратиш учун австралиялик компания мутахассислари  роппа-роса 20 йил тер тўкишди.

Ноёб Sapphire Clock соатининг асосини криогенли сапфирли осциллиятор деб номланган механизм ташкил этган. У 1200 каратли сапфир кристалларидан қилинган бўлиб мутлоқ нолгача яхлатади, яъни айнан Цельсий бўйича -267 даражагача. Сапфирли соатлар ўзининг савдодаги аналогларидан 1000 маротаба аниқ юради ва сонияда 10 миллиард маротаба тезлик билан чиқиллайди.

ЎҚИНГ:iPhone 8 билан бир вақтда Apple Watch 3 ҳам намойиш этилиши мумкин

Сапфир соатининг ишлаш муддати қўшимча созлашларсиз 40 миллион йилгача етади. Мазкур соат шунчаки, рекорд ўрнатиш учун яратилмаган. Sapphire Clock JORN (Jindalee Operational Radar Network) тизимини такомиллаштириш учун керак. Бу аввалдан огаҳлантирувчи Австралия тизими бўлиб, мамлакат мудофаасида муҳим рол ўйнайди. Суперсоат радиолокация техникалари сезувчанлигини оширади.

Соат ихтирочилари мамлакат мудофаасини мустаҳкамлашда эришган ютуқлари учун, деган махсус мукофотга сазовор бўлдилар. Аммо, сапфир соатларидан нафақат ҳарбий соҳада фойдаланса бўлади, балки уларни фуқаролик аэропортлардаги радарлар учун ҳам қўлласа бўлади ёки квантли компьютер яратишда ҳам ишлатиш мумкин.

ЎҚИНГ:Қўлда ҳаракатланувчи ақлли соат яратилди (+видео)

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!