Олимлар геофизик аномалияни тушунтириб бердилар

  •   Saroy
  •  540
  •  04.10.2018 17:57

Олимлар геофизик аномалияни тушунтириб бердилар

Боулдердаги Колорадо Университети олимлари плиталар стагнацияси феноменини тушунтириб беришнинг уддасидан чиқдилар.

Геофизиклар  Вэй Мао ва  Шицзэ Чжунлар литосфера плиталарининг океан-континентал тўқнашуви чоғидаги ғалати ҳодисанинг сабабини аниқладилар. Ушбу феномен плиталар стогнацияси деган ном олди: ажралиб чиққан қобиқ парчалари ер мантиясига юзлаб километрларга чўкиб боради ва кейин ҳеч бир сабабсиз қўққисдан тўхтайди.

Ернинг мантияси улкан миқдорда иссиқлиқ ҳайдайди. Энг иссиқ  жисмлар вақти-вақти билан тепага кўтарилади, совуқлари эса мантияга чўкиб кетади. Ушбу узлуксиз жараён ер шарини совутади. Вэй Мао ва Шицзэ Чжунлар ушбу жараённи барча тектоник жараёнларни ҳаракатга келтирувчи двигателли конвекцияси билан тенглаштирди, яъни вулқон отилиши, зилзилалар, литосферали плиталар ҳаракати ҳамда тоғларнинг шаклланиши шулар жумласига киради.

ЎҚИНГ:Ер Қуёшга максимал даражада яқинлашади

Айрим жойларда «ер двигатели» худди  эриб стагнацион плиталар пайдо бўлишига олиб келади.

Бундай плиталар аксарият ҳолларда Тинч Океанининг ғарбий қисмида, Япония соҳилларида ва Марианск тарновларида учрайди. Улар субдукция ҳудудида пайдо бўлади, бу ерда ер қобиғининг бир блоки бошқасининг устига чиқиб мантиянинг тубига чўкиб кетади. Стагнацион плиталар тахминан мантиянинг устки ва пастки  чегарасида тўхтайди ва горизонт ҳолда жойлашади.

Чжун ва Мао  компьютерли моделлаштиришни амалга оширдилар. Мақсад плиталарнинг шундай ҳолатларини тушунишдан иборат  эди. Олимларнинг хулосаларига кўра, стагнацион плиталар унчалик зич бўлмаган икки томондан мантей қисиб қолган жисмлар қатламларида сирпаниб юради. Ушбу материал “ер двигателини” мойлаб туради.

ЎҚИНГ:6 июль куни Ер Қуёшдан максимал даражада узоқлашади

 

 

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!