Олимлар ҳақиқий даҳоликнинг аломатларини ошкор этишди

  •   Saroy
  •  1650
  •  17.08.2018 10:52

Олимлар ҳақиқий даҳоликнинг аломатларини ошкор этишди

Олимлар ниҳоят даҳони оддий одамдан қандай ажратиш мумкин, деган саволга жавоб топишди. Таклиф этилаётган усул интеллектни ҳеч қандай тест синовларисиз билиш мумкинлигини исботлади. Уни ўлчаш учун руҳшунослар бўлажак даҳонинг ҳаёт тарзини кўриб чиқса етарли бўлади, деган фикрни билдиришди. Хўш, иқтидор эгасининг ўзига хослиги нимада?

Агар сиз кам ухласангиз, тўғри келган вақтда ухлагани ётсангиз ва режимга мутлақо амал қилмасангиз, – бу даҳолик аломатларининг бири саналади, дейди олимлар. Бу гапда жон бор, албатта. Чунки, ижодкор одамларнинг исёнкор ақли вақтга риоя қиладиган ва бошқа шунга ўхшаш режимларни тан олмайди. Улар ўзларича яшаб, мустақил ҳаётни маъқул кўришади.

ЎҚИНГ:Юқори технология қурбонлари: роботлар, смартфонлар, видеоўйинлар

Иқтидорнинг яна бир аломати олимларнинг фикрича,  унинг уйидаги тартибсизликлардир. Ўзи ташкил этган тартибсизликлар даҳонинг ҳаёт кечиришига мос муҳит ҳисобланади. Уйни тартибга келтириш учун эса уларда вақт топилмайди. Аниқроқ қилиб айтганда, у бундай арзимаган ишларга қимматли вақтларини сарф қилиб ўтирмайди.

ЎҚИНГ:Лойиқ келмадими? Илк «ақлли» кийим-кечак дўкони, сунъий онг ҳам шу ерда

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!