Олимлар ҳавотирда: Арктика исиб бормоқда:

  •   Saroy
  •  839
  •  11.09.2018 13:35

Олимлар ҳавотирда: Арктика исиб бормоқда:

Бугунги кунда Арктиканинг Россияга қарашли ҳудудида ҳавонинг ҳарорати нормадан 3,23 даражага баланд. Бу кўрсаткич ўтган йилги ҳисоб китоблар натижасида келтирилган, деб маълум қилади мамлакат табиат вазирлиги. Бу ХХI асрдаги рекорд даражада исишдир ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Вазирлик тарқатган маърузада айтилишича, исиш ташвишли кечмоқда, чунки бу жараён давомий бўлиб, Шимолий Муз Океанидаги музликларнинг эриб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ:Океанбўйи мамлакатлар сув остида қоладими?

Ҳарорат нормасининг энг юқори бузилиши Россия Арктикасининг Шарқий секторида (Ёқутистон ва Чукотка) қайд этилди: бу ерда ўртача ҳарорат нормадан 4,07 даражагача юқори бўлган.

Экспертларнинг фикрича, абадий музликларнинг эриши келгусида ҳам давом этаверса, шамол тезлигининг ўзгаришига олиб келади. Бу эса айниқса Арктиканинг денгиз  шельфини бурғулаш қурилмалари учун жуда хавфлидир. Бундан ташқари, иқлим исиши  океан соҳилида жойлашган минтақаларнинг сув остида қолиш хавфини ҳам оширади.

ЎҚИНГ:Олимлар огоҳлантиради: кейинги беш йилликда рекорд даражада иссиқ сақланади