Олимлар квант физикасида янги саҳифа очдилар

  •   Saroy
  •  1400
  •  18.08.2018 11:15

Олимлар  квант физикасида янги саҳифа очдилар

Физиклар Гелий атомининг ҳажмини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Голландиялик олимлар амалга оширган эксперимент Стандартли моделлар учун жуда муҳим. Мазкур концепция коинотдаги жами элементар зарралар ўртасидаги боғлиқликни  тушунишга ёрдам беради.  Стандарт моделда ҳали кўп тушунмавчиликлар бор ва бу каби тажрибалар уларни бартараф қилишда асқотади, дейилади мазкур хабарда.

ЎҚИНГ:Путин келажакда жаҳонда қайси давлат ҳукмронлик қилишини айтди

Эксперимент учун ултрасовуқ газ ва ўта аниқ лазер керак бўлди. Улар ёрдамида ядро диаметрини аниқлайдиган ўзгарувчанлик жараёнидаги энергия ўзгаришларини қайд этишга муваффақ бўлинди. Бундай тажрибалар анчадан буён ўтказиб келинади, лекин сезиларли силжишлар қайд этилмаётган эди, шу боис голландиялик олимларнинг эришган ютуқлари бу йўналишда катта инқилоб бўлди, дейилмоқда.

«Бу квант физикаси учун улкан ютуқ. У туфайли биз нафақат атом, балки вақт ва макон ҳақидаги билимимизни ҳам кенгайтирамиз», — дейди Окленд университети тадқиқотчиси Маартен Хугерланд.

ЎҚИНГ:Касперский инсониятни жиддий хавфдан огоҳлантирди

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!