Олимлар огоҳлантиради: кейинги беш йилликда рекорд даражада иссиқ сақланади

  •   Saroy
  •  1241
  •  22.08.2018 15:55

Олимлар огоҳлантиради: кейинги беш йилликда  рекорд даражада иссиқ сақланади

Сайёрамизда кейинги беш йил давомида ҳаддан зиёд иссиқ ва илиқ қишлар ҳукмронлик қилади, деб маълум қилади иқлимшунослар. Бу ҳақда улар Nature Communications журналида мақола ҳам эълон қилишди.

Бизнинг иқлимни ўрганиш моделимиз шуни кўрсатяптики, ҳозирда кузатилаётган ҳаддан ортиқ иссиқ об-ҳаво кейинги беш йил давомида ҳам давом этади, океан сувларидаги илиқлик ундан ҳам кўп муддатга чўзилади.

ЎҚИНГ:Олимларнинг боши қотмоқда: глобал исишнинг янги сабаби пайдо бўлди

Глобал исишнинг оқибатларидан бири, бу  «экстремаль об-ҳаво ҳодиса», деб аталади. Бу ҳолатда ҳароратнинг қишда ҳам ута юқори даражада исиб кетиши ёки ёз фаслида ҳароратниг совуб кетиши, ҳафталаб жала қуйиши, қурғоқчилик ва бошқа кутилмаган ҳолатлардир. Масалан, 2012 йилда Қримдаги сув тошқинлари ва 2010 йилдаги Россиядаги ёзги иссиқлар бундай ўзгаришларга яққол мисол бўла олади. Бунга ўхшаш ҳодисалар кетма-кетлиги келгусида фақат кўпайса кўпаядики, лекин камаймайди ва борган сари каттароқ ҳудудларни эгаллаб боради.

ЎҚИНГ:Европада қурғоқчилик: немис фазогири ҳавотирли фотосуратларни намойиш қилди

Олимларнинг амалга оширган ҳисоб-китоблари шуни кўрсатдики, кейинги беш йилликда  юқори ҳарорат сақланиб қолади. Маълум бўлишича, ҳавонинг ҳамда сув юзасининг аномаль даражада юқори исиши 2016 ва 2017 йилларга хос бўлиб, бундан кейинги беш йилда ҳам сақланиб туради.

Ҳарорат ўртача нормадан Кельвин ўлчови бўйича тахминан  0,1 даража юқори бўлади. Бу эса глобаль иқлим исиши билан боғлиқ бўлган қўрғоқчилик, иссиқ тўлқинлар ва бошқа аномаль об-ҳаво  ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлади. Аҳвол фақат 2022 йилга келиб яхшиланади, аммо океан сувларининг илиқлиги яна анча вақтгача давом этади, дейди олимлар.

ЎҚИНГ:Яқин йилларда инсоният Интернетсиз қолиши мумкин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!