Олимлар океанлар ҳаётининг ўзгаришига нима сабаб бўлишини аниқладилар

  •   Saroy
  •  2318
  •  25.07.2018 16:54

Олимлар океанлар  ҳаётининг ўзгаришига нима сабаб бўлишини аниқладилар

Океанларнинг кислота билан тўйиниш даражаси миллион йиллар давомида муттасил ортиб бормоқда ва тез вақтларда рекорд даражага етади.

2100 йилга келиб океан сувларининг pH кўрсаткичи 7,8 белгисидан ошиб ўтади. Олимлар кислотанинг сўнгги 22 миллион йилги ўзгаришини моделлаштириб, хулоса чиқаришича, бу тарихий энг юқори кўрсаткичдир. Бундай ўзгаришнинг асосий сабаби ҳавода ис гази концентрациясининг ошиб кетиши бўлиб, у сувда фаол эрийди ва кўмир кислотасига айланади, натижада кислота даражасини ошириб юборади.

ЎҚИНГ:Билл Гейтс: «Дунёни биотеррор хавфи кутмоқда!»

Вақеаларнинг бундай ривожланиши балиқлар ва бошқа дингиз жониворларининг қирилиб кетишига сабаб бўлади. Кислотанинг ортиб бориши, айниқса маржон қояларни емиради.  Австралия соҳилларидаги Катта Маржон қоялари  pH’нинг ортиб кетиши натижасида бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.  У билан бирга шу ерда яшаётган ва кўпайишда давом этаётган яна 1500 турдаги балиқлар  ҳам ҳалок бўлади. Бундан ташқари, pH’нинг ортиб бориши  кўплаб овланадиган балиқларнинг кўпайишига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Сувда кислотанинг ортиб кетиши балиқларнинг ҳид билиш тизимига салбий таъсир кўрсатади ва улар йиртқичлар учун осон ўлжага айланади.

ЎҚИНГ:Океанбўйи мамлакатлар сув остида қоладими?

Аммо, айрим олимларнинг фикрича, ваҳима қилишга асос йўқ. Уларнинг таъкидлашича. денгиз жониворларининг бир қисми янги шароитга мослашиб оладилар. Эҳтимол, жуда нимжон жониворлар ҳам, жумладан ўша маржонлар ҳам  ана шундай шароитга мослашиб олар, дейилади ушбу хабарда.

ЎҚИНГ:Яқин йилларда инсоният Интернетсиз қолиши мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!