Олимлар Ой юзасида муз борлигини исботлашди

  •   Saroy
  •  893
  •  22.08.2018 12:49

Олимлар Ой юзасида муз борлигини исботлашди

Олимлар қатъий равишда Ой юзасида сувли муз бор, деган қарорга келишди. Муз Ойнинг энг зимистон ва совуқ ҳудудларида топилди, дейилади НАСА сайтида.

«Музнинг катта қисми Ойнинг қутбга яқин кратерлар соясида топилган. У ерда ҳарорат  Цильсий бўйича -156,5 даража атрофида. Ушбу ҳудудга Қуёш нури ҳеч қачон тушмайди, чунки Ой айланаётганда ўз ўқи атрофида бироз эгилиб айланади», — дейилади хабарда.

Олимлар жамоасига  Шуай Ли раҳбарлик қилмоқда. У Гавайидаги Брауновск университетида ишлайди. Жамоага шунингдек, Калифорниянинг силикон водийсида жойлашган Эймс тадқиқот маркази ходими Ричард Элфик ҳам қўшилган. Олимлар НАСА га тегишли Ой минераль картографи M3 (Moon Mineralogy Mapper) дан фойдаланишди. Натижада улар Ой юзасида сувли муз борлигини аниқлашга муваффақ бўлишган.

ЎҚИНГ:Ойга иккита метеорит тушди: катталиги айтилмоқда

Хабарда айтилишича,  M3 ускунаси 2008 йилда Ҳиндистон коинотни тадқиқ қилиш ташкилоти (ISRO) нинг «Чандраян-1» сунъий йўлдошига ўрнатилган (ISRO) эди. Унинг асосий мақсади Ой юзасида муз бор ёки йўқлигини аниқлаш бўлган. Аппарат муз борлиги, унинг ўзига хос жиҳатлари, муз молекуласи инфрақизил нурларни қандай қилиб ютаётгани ҳақида маълумот йиғиш керак бўлган.

2009 йилда НАСА 1970 йилда амалга оширилган  «Аполлон» миссияси натижасида  Ой юзасида сув номуналари топилгани ҳақида баёнот берганди. Ўшанда олимлар Ойнинг юза қисмидаги бир тонна тупроқ таркибида 946 миллилитр сув бўлиши мумкин, деган фикрни илгари суришди. Кейинроқ тадқиқотчилар сув шу жойнинг ўзига хослигини исботлайдиган далиллар мавжудлигини маълум қилишди.

ЎҚИНГ:XXI асрнинг энг узоқ давом этадиган ой тутилиши

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!