Олимлар: симсиз қулоқчинлар саратонга сабаб бўлади!

  •   DiMaX
  •  997
  •  14.03.2019 11:08

Олимлар: симсиз қулоқчинлар саратонга сабаб бўлади!

Apple корпорацияси 2016 йили илк симсиз қулоқчин – AirPods билан яна бир бор дунёни ўзгартирган эди. Кейинчалик бошқа кўплаб компаниялар дизайни ва ишлаш принципи унга ўхшаш бўлган ўз гаджетларини ишлаб чиқишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг арзон ноутбуки ва Apple AirPods «кушанда»сини тақдим этди

Энди эса бир гуруҳ олимларнинг таъкидлашларича, Bluetooth-гарнитуралардан фойдаланиш саратон ўсмаларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин экан. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига йўлланган ушбу петицияни 250 нафар эксперт имзолаган. Улар симсиз қулоқчинлар ва бошқа шундай қурилмалардан фойдаланишнинг хавфидан ташвиш билдиришмоқда.

Таъкидлаш керакки, AirPods электромагнит частотали радиотўлқинларга қўйилган қонуний талабларга мос келади. Аммо петицияга қўл қўйган 250 нафар олимнинг фикрича, бу талабларнинг ўзини ҳозирги Bluetooth-гарнитураларга қўллаш ноўрин.

ЎҚИНГ: Galaxy Buds симсиз қулоқчини тақдим қилинди – у Galaxy S10 флагманидан симсиз қувватлана олади!

Бироқ Сидней университети олимларининг 30 йиллик илмий тадқиқотлари натижаларига кўра, 1982 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда австралияликлар орасида мия саратони билан касалланиш даражаси умуман ўзгармаган. Таъкидлаш керакки, Австралия – бундай тажрибалар ўтказилган ягона мамлакат эмас: Швеция, Буюк Британия, АҚШ, Янги Зеландияда ҳам олимлар махсус илмий текширишлар ўтказиб, симсиз қулоқчиларнинг саратон билан бевосита алоқасини топишмаган.

Шуниси ҳам борки, БМТ ва ЖССТга йўлланган петиция борасида на Apple, на Samsung бирор изоҳ бера олишмаяпти.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли қулоқчинларни 59 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Ёки бошқа, йирикроқ гаджет харид қилсангиз, шу кунларда амалда бўлган «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуқ сифатида қулоқчинга ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Қулоқчиндан эҳтиёт бўлинг – Нукусда у ўсмирнинг ўлимига олиб келди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!