Олимлар: смартфонларда “тунги тартиб”нинг мавжуд эмаслиги уйқу бузилишига олиб келади

Олимлар: смартфонларда “тунги тартиб”нинг мавжуд эмаслиги уйқу бузилишига олиб келади

Смартфон, планшет, букридер (электрон китоблар ўқишга мўлжалланган қурилма) ва бошқа гаджетлар экранидан таралаётган нурлар болаларда уйқу бузилишига олиб келиши мумкин. Бундан эҳтиёт бўлиш учун ишлаб чиқарувчилар мобил қурилмаларни дисплей ёруғлигини автомат тарзда камайтириб, таралаётган нурлар миқдорини камайтирадиган “тунги тартиб” функцияси билан таъминлашлари лозим.

Британиядаги Evelina London болалар шифохонаси қошида ташкил этилган уйқу тиббиёти бўлими бошлиғи Пол Григрас раҳбарлигидаги сомнолог- олимлар гуруҳи томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилишича, бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар аввалгига қараганда каттароқ ва ёрқинроқ экранга эга қурилмаларни ишлаб чиқармоқда. Масалан, Kindle Paperwhite букридерининг янги модели ички ёритиш имконига эга бўлса, Amazon қурилмасида бундай қулайлик кўзда тутилмаган.

Ёрқин дисплейлар кундузги вақтларда тасвирларнинг кўринарлигини оширишга ёрдам беради. Бироқ тунда уларнинг ёруғлиги уйқуга тайёргарлик кўришда мияга халал беради ва келгусида куни тонгда кишининг ўзини нохуш ҳис этишига сабаб бўлади. Гап шундаки, экранлар организмда уйқуни келтириб чиқарадиган мелотонин гормонининг ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади ва натижада инсоннинг “ички соати” фаолиятида бузилишлар пайдо бўлади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, одатдаги “қоғоз” китоблар мутолааси уйқу сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Олимлар болалар ва катталарга қурилмаларни ётоқ жойидан имкон қадар узоқ тутиш, ишлаб чиқарувчиларга эса автоматик равишда сариқ-яшил ёруғликни сариқ-қизил рангга алмаштирган ҳолда ёритиш даражаси ва давомийлигини пасайтиришни қўллайдиган технологияни жорий этишни тавсия қилишди.

Айтиш жоизки, айни пайтда бир қатор смартфонларда “тунги тартиб” (“ночной режим”) жорий этилган. Масалан, иккита олд камерасига эга Lenovo Vibe S1 ана шундай функция мавжуд. Бундай функция мавжуд бўлмаган қурилмалар эгалари эса Android операцион тизими учун мўлжалланган f.lux ёки Sunset мобил иловаларидан фойдаланишлари мумкин.

i-қурилмалари эгаларида эса бундай имконият камроқ.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Philips компанияси кўз учун безарар смартфонини тақдим этган эди. Ушбу смартфон кўз учун зарарли ҳисобланган мовий рангдаги қисқа тўлқинли нурларни 86 фоизга камайтириб берадиган махсус технология билан таъминланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!