«Олти бурчакли» Mi 9 флагмани Xiaomi’нинг бирорта смартфонига ўхшамайди! (+сурат)

  •   DiMaX
  •  2738
  •  22.11.2018 14:07

«Олти бурчакли» Mi 9 флагмани Xiaomi’нинг бирорта смартфонига ўхшамайди! (+сурат)

Xiaomi компанияси яқиндагина Mi Mix 3 слайдерини чиқарганди, у яна бир нечта моделдаги телефон устида ишламоқда. Жумладан, Mi Mix 3S ҳамда Mi 8S флагманлари, Mi Note 4 фаблети ва инқилобий – Mi Mix Flex буклама смартфони.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 ҳақида илк маълумотлар чиқди: Snapdragon 8150 чипи, 48 МПлик камера ва 10 ГБ «оперативка»!

Хулласи калом, Xiaomi ўзининг Mi туркумидаги навбатдаги – тўққизинчи флагман смартфонини ҳам тайёрламоқда. Интернетда унинг дизайни борасида тарқалган хабарлар қизиқ. Уларга кўра, Mi 9 корпуси ғайриоддий – олти бурчаклига ўхшаш шаклда бўлиши мумкин!

Куни кеча хабар берганимиздек, «хитойча Apple» яқинда Meitu компаниясининг смартфонсозлик бизнесини ҳам сотиб олди. Mi 9 дея тақдим қилинаётган юқоридаги суратдаги модел эса айнан унинг смартфонларига ўхшаб кетади.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Эҳтимолий Mi 9’нинг асосий камера блоги Xiaomi смартфонлари дизайнида, селфи-камера эса Meitu селфифонларига ўхшаш. Шунингдек, унда бармоқ изи сканери ҳам дисплейга интеграция қилинган.

Айтиш керакки, бу – ҳали норасмий маълумот, Mi 9 дизайни бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин. Xiaomi’нинг шу пайтгача савдога тақдим этилган аксарият смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Дўконимизга янги келган, ҳали қуйидаги нархномамизга кирмаган мобил кинотеатр – Mi Max 3 фаблетини бўлса 2 188 000 сўм эвазига сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!