«ОЛТИН» акция: 31 декабргача 90% чегирма!

  •   DiMaX
  •  3788
  •  24.11.2020 09:53

«ОЛТИН» акция: 31 декабргача 90% чегирма!

Куни кеча уяли алоқа операторларимиздан бири акция доирасида 31 мартгача нақ 15 та тариф режасида чексизгача дақиқа, қўшимча SMS ва мегабайтлар бераётганини ёзган эдик. Beeline компанияси эса жорий йилнинг охиригача амал қилувчи «GOLD» акциясини эълон қилган.

ЎҚИНГ: 2021 йил 31 январгача дўстингизни таклиф қилиб, биргаликда 1300 мегабайт олинг!

«GOLD» акцияси фақат чиройли рақам нархида чегирмани кўзда тутади, уям биттагина тариф режаси доирасида. Яъни, «Yangi Top Xit» тариф режасига янги уланишда 210 000 сўмлик «олтин»  рақамни 90 фоизлик чегирма билан олиш мумкин.

Мазкур акция Ўзбекистон ҳудудида, ҳақини олдиндан тўлаш тизими абонентлари учун, 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амалда бўлади.

ЎҚИНГ: Humans тариф режалари билан танишинг