«Олтин тўлов» акцияси: 12 майгача оператор ҳар куни биттадан соврин беряпти!

  •   DiMaX
  •  668
  •  13.04.2021 14:15

«Олтин тўлов» акцияси: 12 майгача оператор ҳар куни биттадан соврин беряпти!

2021 йилнинг 13 апрелдан 12 майигача бўлган даврда ҳар куни Beeline абонентлари ўртасида «олтин» рақамлар ўйналади. Бу тўғрида компания расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Жума Муборак»: оператордан ҳар ҳафта янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар!

Акцияда Beepul иловаси ёрдамида 25 000 сўм ёки ундан кўпроқ миқдорда бир марталик тўлов амалга оширилган рақамлар иштирок этади. Beeline абонентининг рақамига кўрсатилган миқдор келиб тушган ҳолатда «Олтин тўлов» акциясининг автоматик равишда иштирокчисига айланади, бунинг учун абонент Beepul тўлов тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши ҳамда бириктирилган банк картаси бўлиши керак.

Ғолибни тасодифий рандом рақамлар алгоритми random.org сайти орқали эртанги куни соат 16:00 да, Beeline Uzbekistan’нинг Facebook ёки Instagram’даги расмий саҳифасида жонли эфирда аниқланади.

Соврин ўйин натижаларига кўра ғолиб бўлган абонентга «олтин» рақам шаклида тақдим этилади. «Олтин» рақамни берилишида муҳим шартларидан бири – ғолиб бўлган рақам эгаси паспорти билан мурожаат қилиши керак. Агар ҳақиқий Фойдаланувчининг паспорт маълумотлари, ғолиб рақамининг рўйхатга олинган маълумотлари билан тўғри келмаса, совринли «олтин» рақам берилмайди.

Акция ўтказилиши давомида ҳар куни номинал қиймати 21 050 000 сўм бўлган битта совринли «олтин» рақам ўйналади. Акциянинг сўнгги кунида номинал қиймати 31 575 000 сўм бўлган битта супер совринли «олтин» рақам ўйналади. Акцияда жами 30 та совринли олтин рақамлар ўйналади.

«Олтин тўлов» акциясининг батафсил шартлари билан танишиш учун мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтасиз.

ЎҚИНГ: «OSON 10» тарифи чиқди – МБ, дақиқа ва SMS’лар атиги 10 сўмдан!