Олтита тариф режасида оммабоп хизмат тўхтатилмоқда

  •   DiMaX
  •  1202
  •  21.06.2021 16:55

Олтита тариф режасида оммабоп хизмат тўхтатилмоқда

Mobiuz мобил алоқа оператори куни кеча иккита янги тариф режасини тақдим этган эди. Компания энди шуларда ва яна тўртта тарифида «Ваъда қилинган тўлов» хизмати тўхтатилишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Гап Кўп» хизмати: тариф режангизни чексиз қўнғироқларгача кучайтиринг!

2021 йил 5 июлдан «Tourist SIM», «Tourist SIM +», «Tourist SIM Lite», «Tourist SIM Lite+», «Tourist SIM 90», «Tourist SIM 120» тариф режаларида «Ваъда қилинган тўлов» хизматидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаслигини маълум қиламиз, дейилади Mobiuz хабарида.

Бошқа тариф режаларидаги абонентлар ушбу хизматдан блокланган ҳолатда (олдиндан тўлов амалга оширилмаган) ҳам баланс 1000 сўмдан кўпроқ бўлганда фойдаланишлари мумкин.

Абонент баланси 1000 сўм ва/ёки камроқ бўлганда, хизматни фаоллаштириш имконияти мавжуд эмас. «Ваъда қилинган тўлов» хизматини тақдим этиш шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола ёрдамида оператор сайтига ўтсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Операторнинг барча тарифларида дақиқалар тўплами ошди, абонент тўловлари эса ўзгармади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.