OLX.uz’дан iPhone X ва iwatch’ни кўришга олган харидор қочиб кетди

OLX.uz’дан iPhone X ва iwatch’ни кўришга олган харидор қочиб кетди

Тошкентда 830 АҚШ доллари қийматидаги Apple маҳсулотларига алдов йўли билан эга чиққан Самарқандлик 20 ёшли фуқаро фирибгарликда айбланмоқда.

7 декабрь куни, тахминан соат 23:40да Самарқандлик фуқаро «Soy» ресторанининг ёнида Olx.uz сайтига iPhone X ($700) ва iWatch ($130)қурилмаларини сотувга қўйган 25 ёшли Р.Р. билан учрашган.

Сотувчининг ишончига кирган Н.Д. телефон ва соатни акасига кўрсатишга бериб туришини сўраган. Фуқаро қурилмаларни қўлга киритгач воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда “UzNews” нашри ёзмоқда.

Картинки по запросу жиноят

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Биз эса азиз ўқувчиларимизга бу каби фирибгарлардан эҳтиёт бўлишни, турли электротехника жиҳозларини ишончли, манзилигача элтиб берувчи дўконлардан харид қилишни тавсия этамиз. Масалан, Terashop.uz интернет-дўконимизда 2 199 000 сўмдан бошланувчи нархларда жами 37 номдаги iPhone’дан бирини сотиб олиш, шунингдек, баҳоси 599 000 сўмдан бошланган, жами 115 хил Android-смартфон орасидан истаганингизни харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi барча Android-смартфонлар учун Mint браузерини тақдим этди: тезкор, тежамкор, хавфсиз ва рекламасиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!