Olx.uz’да кишиларни чув тушириб келаётган қуролли жиноятчи қўлга олинди

  •   DiMaX
  •  683
  •  04.06.2021 15:09

Olx.uz’да кишиларни чув тушириб келаётган қуролли жиноятчи қўлга олинди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, бир неча йилдан буён жиноий ҳаракатларни амалга ошириб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз расмий сайти орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: OLX.uz’дан iPhone X ва iwatch’ни кўришга олган харидор қочиб кетди

2021 йилнинг 1 июнь куни фуқаро А.А.Х. ўзининг жиноий фаолиятини давом эттираётган пайтда қўлга олиниб, унинг ёнидан бир дона совуқ қурол, жабрдийда фуқаролардан ўғирланган банк пластик карталари ва мобил алоқа компанияларининг бир нечта сим карталари ашёвий далил сифатида олинди.

Аниқланишича, фуқаро А.А.Х. ёш бўлишига қарамасдан енгил пул топиш, осон яшаб, ўзгалар ҳисобидан кун кечиришга муккасидан кетади, қаровсиз, тайинли яшаш жойига эга бўлмасдан, кўнгилхушликлар ва шоҳона яшаш учун ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган йўлни ўйлаб топади.

У интернетдаги olx.uz сайти орқали пойтахтимиз марказида жойлашган хонадонлардан бирини ижарага бераман, деб эълон саҳифасига эълон жойлаштиради. Табиийки арзон нархдаги барча қулайликларга эга бўлган хонадон вилоятлардан келган ижарада яшовчиларнинг эътиборини ўзига қаратади.

А.А.Х. телефон орқали алоқага чиққан фуқароларга ўзини ҳарбий хизматчи деб таништириб, ҳозирда бошқа вилоятда эканлигини ва хизмат сафаридан 2-3 кунда пойтахтга қайтгач, ижарага олувчига хонадонни кўрсатишини, бошқа одамга ижарага бермаслик учун эса олдиндан пластик картасига пул ўтказиб бериши кераклигини айтади.

ЎҚИНГ: Ноутбук савдосида сизни қандай алдашади?

Шу тариқа, фуқаро А.А.Х. ўзига тегишли бўлмаган бир нечта пластик карталарга пул маблағларини ўтказиб олган заҳоти мижозлар билан алоқани узади.

Фуқаро А.А.Х. ушбу услуб билан пойтахтда ижарага хонадон олмоқчи бўлган 100 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳар биридан 200 минг сўмдан 2 млн. сўмгача, бир йил давомида, унинг тузоғига илинган жабрдийдаларнинг умумий миқдори 80 млн. сўмдан ортиқ миқдордаги маблағларини ноқонуний йўллар билан талон-тарож қилган.

Ҳозирда фуқаро А.А.Х. қўлга олиниб, унга нисбатан тегиши эҳтиёт чораси қўлланилган, шунингдек фуқаро А.А.Х.нинг жиноий шерикларини аниқлаш юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.

ЎҚИНГ: OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!