OLX.uz’дан қалбаки долларга Iphone 12 Pro Max олган фуқаро ушланди

  •   DiMaX
  •  267
  •  11.08.2021 10:53

OLX.uz’дан қалбаки долларга Iphone 12 Pro Max олган фуқаро ушланди

Юртимиздаги энг оммабоп онлайн савдо майдонларидан бири бўлган Olx.uz платформасида турли ғараз ниятли кимсалар ҳам учраб туради. Жумладан, унда «Туркияга ишлашга юборувчи» фирибгар қўлга олингани, кишиларни чув тушириб келаётган қуролли жиноятчи ушлангани, iPhone X ва iWatch’ни кўришга олган харидор қочиб кетгани ҳақида ва бошқа хабарларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз

Xabar.uz нашри ушбу онлайн бозорда яқинда содир этилган яна бир жиноят ҳақида ёзмоқда. Мазкур воқеа юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан текширув ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро Қ.К. қалбаки валюта купюраларни муомалага киритиб, ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида OLX.uz интернет савдо дўкони орқали фуқаро Р.нинг iPhone 12 Pro Max русумли уяли алоқа воситасини харид қилишга келишиб, учрашган вақтида унга уяли алоқа воситаси учун қалбаки 1 150 АҚШ доллари бериб кетганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро О.У. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро У.нинг 2 дона Samsung Galaxy A21S русумли уяли алоқа воситасининг ҳар бирини 2 млн сўмдан харид қилишга келишиб, савдолашилган 4 млн сўм ўрнига қалбаки 400 АҚШ долларини берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги сохта «чегирма»лар: онлайн савдода сизни қандай лақиллатишади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.