Омад чопмади: Sharp Хитой смартфонлар бозорини тарк этмоқчи

  •   Saroy
  •  765
  •  21.07.2018 10:41

Омад чопмади: Sharp Хитой смартфонлар  бозорини тарк этмоқчи

Foxconn компаниясидагилар аввал бошда Sharp компанияси акциялари назорат пакетини сотиб олиш билан бирга, дунёга машҳур, ўзини ўзи сота оладиган брендга ҳам эга бўлдик, деб ўйлашганди. Шу боис, 2017 йил майда Япония маркасининг смартфонлари Хитойга қайтди, бироқ компания смартфонлари маҳаллий харидорларда унчалик  қизиқиш уйғотмади. Компания бир йилдан кўпроқ сабр қилди, лекин барибир ҳеч нарса ўзгармади. Чамаси, барчаси Sharp’нинг Хитой бозоридан кетиши билан тугайдиганга ўхшайди.

17 июлда қарийб бир миллион  абанентга эга расмий Weibo-аккаунт Sharp Mobile барча мақолаларини олиб ташлади. Шунинг баробарида, компаниянинг  мобиль бўлими раҳбари  Луо Жонжен ҳам эгаллаб турган мансаби ҳақидаги маълумотни саҳифасидан олиб ташлаган. Унинг сўнгги хабари ҳали анонси эълон қилинмаган Sharp Aquos V1 смартфони ҳақида бўлиб, 30 июнда нашр қилинган эди. Афтидан, бўлиб ўтган сўнгги воқелар ушбу гаджетнинг бозор кўришига ҳам салбий таъсир этадиган кўринади.

ЎҚИНГ:Sharp Aquos S3: тақдимот куни ва жиҳатлар аниқ!

Sharp бўлиб ўтаётган воқеалар бўйича ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот бермаяпти. Сўнгги ойлари Хитой интернет-дўконлари  Sharp Aquos S2 смартфонларини тахминан 160 доллардан сотган, аслида ушбу аппарат сотувга старт берилган чоғлари 370 доллар турарди. Кўриниб турибдики, савдо яхши бўлмаган.

Яқин орада компания Европа бозорига юриш қилмоқчи, бироқ экспертларнинг таъкидлашича Sharp Aquos C10 ва B10  смартфонлари учун белгиланган нархлар ҳам бироз ошириб юборилгандек.

ЎҚИНГ:Нозиктаъб японлар кўп харид қилаётган 2 смартфон модели