Оммабоп бўлган Samsung Galaxy смартфонининг янгиланган версияси чиқмоқда

Оммабоп бўлган Samsung Galaxy смартфонининг янгиланган версияси чиқмоқда

Samsung ўтган йилнинг март ойида Galaxy M21 смартфонини тақдим этган эди. Энди эса компания смартфоннинг янгиланган талқини -- Galaxy M21 2021 Edition шу йилнинг 21 июль санасида тақдим этади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M22'нинг техник жиҳатлари ва рендерлари сиздирилди

Смартфон ҳақидаги маълумотларни Amazon.in сайти эълон қилган. Маълумотларга кўра аввалги миш-мишларда Galaxy M21 Prime Edition деб аталган Galaxy M21 2021 Edition келаси чоршанба куни Ҳиндистонда Amazon Prime Day тадбирида тақдим этилади.

Шунингдек, электрон тижорат гиганти ўз веб-сайтида промо-саҳифа очиб, Galaxy M21 2021 Edition'нинг дизайни ва асосий хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

Смартфон 6.4 дюймли FullHD+ Super AMOLED Infinity-U дисплейи ҳамда 6,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Смартфонда учта камера бўлиб, асосий камера 48МПни ташкил қилади.

Қурилмада бармоқ изи сканери орқа панелда жойлашган бўлади. Смартфоннинг икки хил рангли: Charcoal Black ҳамда Arctic Blue турлари мавжуд.

Смартфоннинг бошқа техник жиҳатлари ҳақида маълумот берилмаган. Аммо айрим манбаларда Galaxy M21 2021 Edition шунчаки Galaxy M21'нинг янгиланган талқини бўлиши айтиб ўтилган. Агар шундай бўлса, смартфон Exynos 9611 чипи, 15 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 20МП селфи камера, 48МП асосий камера ҳамда унга қўшимча 8МП ультракенг ва 5МП сатҳ камерага эга бўлади.

ЎҚИНГ: Навбатдаги Galaxy смартфонига дастур янгиланиши кела бошлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!