Оммабоп Galaxy'га август ойи дастур янгиланиши келди

Оммабоп Galaxy'га август ойи дастур янгиланиши келди

Galaxy A52, Galaxy A52 5G, Galaxy A30s, Galaxy A31, Galaxy A32 5G ва кўплаб бошқа юқори тоифа смартфонларга 2021 йил август ойи янгиланишини жўнатган Samsung энди Galaxy A51'ни ҳам янгилашни бошлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз

Прошивка версияси A515FXXU5EUG7 бўлган дастур янгиланиши Бразилиядаги Galaxy A51 фойдаланувчиларига кела бошлади. Бир неча кун ичида бошқа мамлакатлар фойдаланувчиларига ҳам янгиланиш етиб келиши керак.

Мазкур дастур янгиланиши билан қурилманинг махфийлик ва хавфсизлик борасидаги қирққа яқин заифлиги бартараф этилади. Янгиланиш смартфондаги багларни тузатиши ва қурилма барқарорлигини ошириши ҳам мумкин.

Агар сиз ҳам Galaxy А51 ишлатсангиз, бир неча кундан сўнг Параметрлар > Дастур янгиланиши ойнасига ўтиб, янгиланишни юклаб, ўрнатиб олишингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун, Samsung Galaxy А51 смартфони ўтган йили тақдим этилган бўлиб, катта муваффақият қозонган. Смартфон қадоқдан Android 10 базасидаги One UI 2 интерфейсида ишлаган. Қурилма бу йил Android 11 асосига қурилган One UI 3, кўп ўтмай One UI 3.1 янгиланишларини қабул қилган.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy смартфонига август ойи янгиланиши келди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!