Оммабоп жанговар ўйинни 19 августгача нақ тўртта платформадан исталган бирида бепул ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  1232
  •  10.08.2020 11:32

Оммабоп жанговар ўйинни 19 августгача нақ тўртта платформадан исталган бирида бепул ўйнанг!

The Elder Scrolls Online чиққанига тўққиз йил бўлган эса-да, ушбу MMORPG-ўйин ҳозиргача оммабоп. PlayStation 5 консолига чиқадиган барча 38 та ўйин расмий рўйхатига ҳам уни киритишган.

ЎҚИНГ: PlayStation учун энг оммабоп ўйинлар – учта рейтингда

The Elder Scrolls Online муаллифлари ўз мухлисларига ушбу ўйиндан 19 августгача бепул баҳра олиш имконини тақдим этишди. Тағин уни нақ тўртта платформадан бирида – PlayStation 4, Xbox One, Steam ёки компьютерда ўйнашингиз мумкин.

Дастурчилар бу саргузаштни Greymoor янгиланишидаги «Скайримнинг қора қалби»дан бошлашни маслаҳат беришмоқда.

The Elder Scrolls Online лойиҳаси доирасида текинга ўйнаш учун ушбу ҳавола орқали унинг расмий сайтига ўтасиз. Муаллифларнинг таъкидлашларича, айрим ҳудудларда PlayStation 4 фойдаланувчиларига TES Online ўйини учун PlayStation Plus обунаси ҳам керак бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Epic Games иккита ўйинни 13 августгача бепул ва бутунлай улашяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!