Оммабоп мобил ўйин ортиқча вазндан, касалликлардан ва ичкиликбозликдан қутулишга сабаб бўлди!

  •   DiMaX
  •  580
  •  04.08.2021 10:58

Оммабоп мобил ўйин ортиқча вазндан, касалликлардан ва ичкиликбозликдан қутулишга сабаб бўлди!

Pokemon Go ўйинининг 77 ёшли мадридлик ишқибози коронавирус сабабли ўзи «овланган»и, тайванлик 72 яшар бобой эса уни деб велосипедига 64 та смартфон ўрнатиб олгани ҳақида ёзганмиз. Навбатдаги хабаримиз ҳам шу ўйин ҳақида, аммо бу гал унинг ижобий таъсирини кўрамиз.

ЎҚИНГ: Pokemon GO чиққанидан буён қанча пул ишлаб олганини тасаввур ҳам қилолмайсиз!

Reddit тармоғидаги Big_Then никли фойдаланувчининг ёзишича, унинг отаси ортиқча вазндан, бир нечта касалликлардан ва алкоголга қарамликдан қутулган. Бунда эса 60 яшар отага айнан Pokemon Go ўйини ёрдам берган; зеро, у узоқ сайрларни ва бошқа геймерлар билан жонли мулоқотни кўзда тутади.

Big_Then ёзишича, отаси бу ўйинга ўта қизиқиб қолган ва покемон овлаш учун тоза ҳавода кўпроқ сайр қила бошлаган. Бир неча ой орасида эса у таниб бўлмас даражада ўзгарган – салкам 20 килограмм ортиқча вазндан, қандли диабетдан ва ичкиликбозликдан қутулган. Яна у соғлом озиқланиш ва фаол турмуш тарзи тарафдори бўлиб олган. Хулласи калом, кўп терлайдиган, нафаси қисадиган, семиз, мудроқ бобой гўёки ёшариб, тетик эркакка айланган.

Шифокорлар унга янги эрмаги – Pokemon Go ўйинини ташлаб қўймасликни, соғлом турмуш тарзига амал қилишда давом этишни маслаҳат беришмоқда. Шунда эски касалликлари қайтиши эҳтимоли анча пасаяди.

ЎҚИНГ: Руҳий бузилишларнинг қайси турларини даволашда қандай видеоўйинлар фойдали?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!