Оммабоп PUBG видеоўйини яна бир мамлакатда тақиқланди

  •   DiMaX
  •  1583
  •  12.04.2019 14:39

Оммабоп PUBG видеоўйини яна бир мамлакатда тақиқланди

Айрим мамлакатлар жанговар руҳдаги видеоўйинлардан хавотирланиб, уларни чеклай бошлагани ҳақида кўп ёзганмиз. Бу бекорга эмас, масалан, ота-онаси PUBG Mobile ўйини учун кучли смартфон олиб бермаганлиги боис бир йигитча ўзини ўлдирган.

ЎҚИНГ: PUBG ўйнаётган вояга етмаганларни ҳибсга олиш бошланди!

Энди эса Непал ҳукумати ва бу мамлакатдаги ота-оналар ҳам болалар ва ўсмирларнинг PlayerUnknown’s Battlegrounds ўйинига боғланиб қолаётганидан хавотир билдирмоқдалар. Шунинг учун ҳам бу мамлакатда PUBG ўйинини тақиқлашга қарор қилишди.

Непал Телекоммуникацияларни бошқариш федерал агентлиги (NTA) мамлакатдаги интернет-провайдерлар ва уяли алоқа операторларидан онлайн ўйналувчи PlayerUnknown’s Battlegrounds ўйинини тўсиб қўйишни талаб этди.

Айни пайтгача бу мамлакатда PUBG билан боғлиқ нохуш ҳолатлар қайд этилмаган, аммо NTA директори ўринбосари ушбу блокировкага асос қилиб ота-оналарнинг шикоятларини кўрсатмоқда.

ЎҚИНГ: Fortnite’да болаларни ўлдиришяпти – буни ота-оналарнинг ўзлари илтимос қилишмоқда! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!