Оммабоп Redmi смартфонининг нархи рекорд даражада пастлади

Оммабоп Redmi смартфонининг нархи рекорд даражада пастлади

Redmi суббрендининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида K40 Pro смартфонининг нархи 387 долларга тушгани ҳақида маълумот эълон қилинди. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4S'нинг дизайни ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди 

Redmi K40 Pro смартфони Snapdragon 888 чипида ишлайди ҳамда LPDDR5 ва UFS 3.1 хотирасига эга. Шунингдек, қурилма 120Hz янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи ҳамда FHD+ резолюциядаги Samsung'нинг AMOLED E4 дисплейи билан жиҳозланган. 

Қурилма дисплейи DisplayMate А+ рейтингига эга ва у энг яхши ясси дисплейлардан бири ҳисобланди. 

Бундан ташқари, Смартфон Wi-Fi 6E, инфрақизил порт, Dolby Atmos технологиясини қўллаб-қувватлайдиган стерео карнайлар, 48МП асосий камера, икки тармоқли GPS модули, NFC, IP53 чанг ва намликдан ҳимоя стандартига эга. Унинг аккумулятор сиғими эса 4,520 мАс ни ташкил қилади.  

Ўтган ҳафта Redmi бош менежери Лу Вайбинг К40 Pro'ни ўз нархига арзийдиган энг яхши смартфонлардан бири деб айтган эди. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi K50 серияси ҳақидаги илк маълумотлар маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!