Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (53-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (53-ҳафта)

Янги йил бошланар экан, янги смартфон бизнинг рейтингимизда етакчилик қилмоқда. Xiaomi Mi 11 смартфони биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Иккинчи поғона эса чартимизнинг доимий ва энг оммабоп вакили — Galaxy A51'га насиб қилди. Топ учликка эса Redmi Note 9 Pro якун ясади.

Бу билан Apple iPhone 12 Pro Max тўртинчи ўринга тушиб қолди. Яна бир янги қурилма — vivo X60 Pro қоқ марказни банд этган бўлса, олтинчиликка Poco X3 NFC ўз номини ёздирди.

Samsung Galaxy A12 рейтингга қайтиб, еттинчиликни эгаллади, Galaxy S21 Ultra эса саккизинчи ўринга тушиб кетди. Тақдим қилинганидан кейин флагман яна топ ўринларни эгаллашини кутсак бўлади.

Xiaomi Mi 10T Pro икки ўрин пастлаб, тўққизинчига тушиб қолди. Йилнинг илк рейтингига эса Galaxy A21s якун ясади.

Шундай қилиб, Redmi Note 9 Pro 5G, Poco M3 ва  Galaxy A71ʼлар билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китобимизга кўра, биринчи ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг 4 та, Samsung'нинг 4 та, Apple'нинг 1 та ва vivo'нинг 1 та смартфонидан таркиб топди.

Xiaomi Mi 11
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
vivo X60 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Mi 10T Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A21s
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!