Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (10-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (10-ҳафта)

Янги тақдим қилинган смартфонлар бизнинг рейтингимизга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Бу гал етакчиликни Xiaomi Redmi Note 10 Pro эгаллаб турган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринлар Redmi Note 10 ҳамда янги чиққан Asus ROG Phone 5'ларга насиб этди.

Xiaomi Mi 10S'га бўлган қизиқиш ҳам юқори бўлди. Қурилма тўртинчиликни банд этган. Хитойликларнинг Ҳиндистон учун чиқарилган Redmi Note 10 Pro Max'и эса қоқ марказни ўзиники қилди.

Huawei'нинг P50'и олтинчида, Oppo Find X3 Pro еттинчида турибди.

Кейинги ўринларни мос равишда Samsung Galaxy S21 Ultra 5G, Asus ROG Phone 5 Ultimate ва Galaxy A32'лар эгаллади.

Шундай қилиб, 10-ҳафтадаги чартимиз Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 2 та, Asus'нинг 2 та ва Huawei'нинг 1 та смартфонидан таркиб топди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Asus ROG Phone 5
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi 10S
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Huawei P50
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Oppo Find X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Asus ROG Phone 5 Ultimate
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A32
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (9-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!