Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (16-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (16-ҳафта)

Рейтингимизнинг биринчи ва иккинчи ўринларида ўзгариш кузатилмаган бўлса-да, топ учликка якун ясаб берган қурилма ўзгарди. Xiaomi Mi 11 Ultra ва Redmi Note 10 Pro'лардан кейинги поғонада яна Poco X3 Pro турибди.

Xiaomi Redmi Note 10 қурилмаси бир поғона юқорилаб, тўртинчиликни банд этган айни пайтда Poco F3'га бўлган қизиқиш ҳам ошди — бешинчи ўрин.

Олтинчиликни Apple iPad Pro 12.9 (2021) планшети банд этган бўлса, еттинчиликка Galaxy A72 ўз номини ёздирди.

Ўтган ҳафтадагидан икки поғона юқорилаган Galaxy A52 5G саккизинчи ўринни ҳеч кимга бермади. Охирги ўринлар эса Galaxy S21 Ultra 5G ва Sony Xperia 1 III смартфонларига насиб этди.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган ўн олтинчи ҳафтада Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 3 та, Apple'нинг 1 та ва Sony'нинг 1 та қурилмаси бизнинг рўйхатни тузиб берди.

Xiaomi Mi 11 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Apple iPad Pro 12.9 (2021)
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A72
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy A52 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Sony Xperia 1 III
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (15-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!