Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (17-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (17-ҳафта)

Ўтган ҳафта Redmi ўзининг K40 Gaming Edition смартфонини тақдим қилди. Қурилмага бўлган қизиқиш анча юқорилиги кўриниб турибди. Смартфон бизнинг рейтингда биринчиликни эгаллади. Кейинги икки ўринни ҳам Redmi смартфонлари банд этган — Redmi Note 10 Pro ва Redmi Note 10.

Тан бериш керак бўлган жиҳат шуки, навбатдаги учта ўринда ҳам Xiaomi'нинг смартфонлари турибди. Тўртинчи ўрин Poco X3 Pro'га насиб этган бўлса, қоқ марказни Mi 11 Ultra ҳеч кимга бермади.

Poco F3 эса компаниянинг бизнинг чартимиздан ўрин эгаллаган сўнгги қурилмаси бўлди ва шу билан жами олтита Хиаоми смартфони дастлабки ўринларни банд этди.

Қизиқ жиҳат шуки, қолган ўринлар Samsung'га насиб этди. Еттинчи ўринга Galaxy A72 ўз номини ёздирган бўлса, Galaxy A52 5G саккизинчи ўрин билан кифояланди.

Охирги икки ўрин эса Galaxy S21 Ultra ва LTE алоқали Galaxy A52'га тегди.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган ўн еттинчи ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг 6 та ва Samsung'нинг 4 та смартфонидан иборат бўлди.

Xiaomi Redmi K40 Gaming Edition
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Mi 11 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A72
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A52 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (16-ҳафта)