Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (17 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (17 ҳафта)

Беш ҳафталик етакчиликдан сўнг Galaxy A53 ўз ўрнини Poco F4 GT  смартфонига бўшатиб берди. Унинг ўзи эса иккинчи ўринга жойлашди. Кучли учликни эса Galaxy A73 модели якунлаб берди. 

Redmi Note 11 ҳамда Galaxy S22 Ultra смартфонлари бир поғона пастлаб тўртинчи ва бешинчи ўринларни банд этишди. 

iPhone 13 Pro Max ҳамда Xiaomi 12 Pro қурилмалари эса аксинча, бир-икки поғона юқорилаб олтинчи ва еттинчи ўринга кўтарилиб олишди. 

Янги OnePlus Nord CE 2 Lite саккизинчи ўринни эгаллаган бўлса, Galaxy A52s 5G тўққизинчи натижани қайд этди. Одатдагидек рейтингни Galaxy A13 смартфони якунлаб берди. 

Бу ҳафтадаги топ ўнталикни OnePlus Ace ва Xiaomi Civi 1S смартфонлари тарк этди. 

Xiaomi Poco F4 GT

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган  

Samsung Galaxy A53 5G

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги: 1   

Samsung Galaxy A73 5G

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги: 5 

Xiaomi Redmi Note 11

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги: 3 

Samsung Galaxy S22 Ultra 5G

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги: 4 

Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги: 7 

Xiaomi 12 Pro

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги: 9 

OnePlus Nord CE 2 Lite  

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган 

Samsung Galaxy A52s 5G

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги: 8 

Samsung Galaxy A13

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (16-ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!