Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (18-ҳафта)
Ортда қолган ўн саккизинчи ҳафта давомида ҳам Xiaomi етакчилик қилдишда давом этди. Компаниянинг Redmi Note 10 Pro, Note 10 ва Poco X3 Pro модель қурилмалари топ учликни тузиб берди.
Кейинги ўринлар эса Redmi K40 Gaming Edition ҳамда Poco F3 смартфонларига тегди.
Қолган ўринларни Samsung эгаллади. Олтинчи ўринда Galaxy A72 турган бўлса, еттинчи поғонага Galaxy A52 5G ўз номини ёздирди.
Флагман Galaxy S21 Ultra'га саккизинчи, қуйи тоифа Galaxy A12'га бўлса тўққизинчи ўрин насиб этди.
Чартимизга Galaxy A52 якун ясаб берди.
Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган ўн саккизинчи ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг 5 та ва Samsung'нинг 5 та смартфонидан таркиб топди.
Xiaomi Redmi Note 10 ProҲозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 10Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco X3 ProҲозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Redmi K40 Gaming EditionҲозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Poco F3Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A72Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A52 5GҲозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy S21 Ultra 5GҲозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги
рейтинги: 9
Samsung Galaxy A12Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A52Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10