Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (19-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (19-ҳафта)

Бир неча ҳафта давомида топ ўнталикда доминант бўлиб келган Xiaomi мана челленжга учради.

Redmi Note 10 Pro ва Redmi Note 10 қурилмалари дастлабки икки ўринни ҳеч кимга бермаган бўлса, янги тақдим қилинган Asus Zenfone 8 топ учликни ёпиб берди.

Poco X3 Pro ва Samsung Galaxy A72 смартфонлари топ бешликни якунлаб берди.

Poco F3 олтинчи ўринда. Қолган поғоналарни эса Samsung смартфонлари банд этган.

Galaxy S21 Ultra еттинчи, Galaxy A52 5G саккизинчи ва Galaxy A12 тўққизинчи ўринларни банд этиб турибди.

4G'да ишловчи Galaxy A52 ҳам рейтингга қайтиб, топ ўнталикни якунлаб берди.

Redmi K40 Gaming ва Mi 11 Ultra'лар билан (ҳозирча) хайрлашдик.

Ҳисоб-китобимизга кўра, Samsung'нинг 5 та, Xiaomi'нинг 4 та ва Asus'нинг 1 та смартфони ортда қолган ўн тўққизинчи ҳафтадаги рейтингимизни якунлаб берди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Asus Zenfone 8
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Samsung Galaxy A72
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A52 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (18-ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!