Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (19 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (19 ҳафта)

Ўтган ҳафтада бир неча янги смартфонлар тақдим этилди. Бу эса рейтингга таъсир ўтказмасдан қолмади. Sony Xperia 1 IV биринчи ўринга чиқиб олди. 

Ўтган ҳафтада биринчи пўғонани эгаллаган Galaxy A53 иккинчи ўринга тушди. Galaxy S22 Ultra эса кучли учликка якун ясаб берди. 

Redmi Note 11 тўртинчи поғонага тушиб қолди. Янги Google Pixel 6a ва Sony Xperia 10 IV моделлари мос равишда бешинчи ва олтинчи поғоналарни эгаллади. 

Galaxy A73 икки поғона пастлаб еттинчи ўринга жойлашди. Ўз навбатида iPhone 13 Pro Max ҳам икки ўрин пастлади. Қурилма айни вақтда саккизинчи ўринда.

Galaxy A13 тўққизинчи ўринни эгаллаган бўлса, Poco F4 GT рейтингга якун ясаб берди. 

Бу ҳафтадаги топ ўнталикни OnePlus Nord 10R, ZTE Axon 40 Ultra ва Galaxy A52s смартфонлари тарк этди. 

Sony Xperia 1 IV

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган  

Samsung Galaxy A53 5G

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги: 1 

Samsung Galaxy S22 Ultra 5G

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги: 3 

Xiaomi Redmi Note 11

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги: 2 

Google Pixel 6a

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган  

Sony Xperia 10 IV

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган  

Samsung Galaxy A73 5G

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги: 5 

Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги: 6 

Samsung Galaxy A13

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги: 8 

Xiaomi Poco F4 GT

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги: 4 

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (18 ҳафта) 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!