Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (2-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (2-ҳафта)

Бу ҳафтадаги рейтингимиз етакчисини ҳамма осонликча тахмин қилган бўлса керак. Янги тақдим қилинган Galaxy S21 Ultra смартфони биринчиликни ҳеч кимга бермади.

Galaxy S21 модели эса иккинчи ўринга ўз номини ёздирган бўлса, Xiaomi Mi 11 топ учликка якун ясади.

Янги Galaxy оиласининг яна бир вакили — Galaxy S21+ бешинчида, ундан олдинги тўртинчи ўринда эса Galaxy A12.

Олтинчи ўрин Redmi Note 9 Pro'га насиб қилган бўлса, Galaxy A51 ўзининг ўтган галги мавқейини сақлаб қолди — еттинчи ўрин.

Xiaomi'нинг яна бир қурилмаси — Mi 10i саккизинчиликни банд этган бўлса, энг сўнгги поғоналарни iPhone 12 Pro Max ва Poco X3 NFC'лар эгаллади.

Шундай қилиб, Redmi 9T ва Redmi Note 9T 5G қурилмалари билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китобларга кўра, Samsung'нинг 5 та, Xiaomi'нинг 4 та ва Apple'нинг 1 та смартфони топ ўнталигимизни тузиб берди.

Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy S21 5G
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi 11
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy S21+ 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Xiaomi Mi 10i 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (1-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.