Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (20-ҳафта)
Ортда қолган йигирманчи ҳафтада бизнинг чартимизда туб бурилиш ясалди. Биринчи ўринни Google'нинг радикал дизайнли Pixel 6 Pro смартфони эгаллаб турибди. Xiaomi Redmi Note 10 Pro ўнинчи ўринга тушиб қолган бўлса, топ учликни Poco M3 Pro 5G банд этди.
Стандарт Note 10 тўртинчи, Poco X3 Pro эса бешинчида. Рўйхатимиздаги энг сўнгги Хиаоми смартфони — Poco F3 олтинчи ўринга ўз номини ёздирди.
Шу билан Samsung'нинг даври келди. Galaxy S21 Ultra рейтингда юқорилаб, еттинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Galaxy A72'га саккизинчи поғона насиб қилди.
Сўнгги ўринларни эса Galaxy A12 ва ZTE nubia Z30 Pro'лар банд этди.
Шундай қилиб, ортда қолган йигирманчи ҳафтада бизнинг рейтингдан 5 та Xiaomi, 3 та Samsung, 1 та Google ва 1 та ZTE смартфони ўрин олди.
Google Pixel 6 ProҲозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10 ProҲозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Poco M3 Pro 5GҲозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Poco X3 ProҲозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Poco F3Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy S21 Ultra 5GҲозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A72Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A12Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
ZTE nubia Z30 ProҲозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган