Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (22-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (22-ҳафта)

Xiaomi бизнинг рўйхатимизда яна бир ҳафта етакчилик қилмоқда. Ўнта смартфондан олтитаси хитойлик компания томонидан ишлаб чиқарилган.

Топ учталик ўтган ҳафтадаги билан бир хил: Redmi Note 10 Pro'дан кейин Redmi Note 10 ва Poco M3 Pro'лар турибди.

Яна бир жуфт Poco смартфонлар кейинги ўринларни банд этди. Poco X3 Pro тўртинчи, Poco F3 бешинчи поғоналарни эгаллади.

Кейинги икки ўрин эса Samsung'га насиб этди: Galaxy S21 Ultra ва Galaxy A52.

Янги тақдим қилинган realme X7 Max'га саккизинчи ўрин теккан бўлса, рейтингга ҳали тақдим қилинмаган икки смартфон: OnePlus Nord CE ва Poco X3 GT'лар якун ясаб берди.

Шундай қилиб, ҳисоб-китобимизга кўра, ортда қолган йигирма иккинчи ҳафтада Xiaomi'нинг 6 та, Samsung'нинг 2 та, realme'нинг 1 та ва OnePlus'нинг 1 та смартфони топ ўнталигимизни тузиб берди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Poco M3 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Xiaomi Poco X3 GT
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
realme X7 Max 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
OnePlus Nord CE
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (21-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!