Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (23-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (23-ҳафта)

Redmi Note 10 Pro'нинг рейтингимиздаги етакчилиги ўз ниҳоясига етди, чунки янги тақдим қилинган OnePlus Nord CE смартфони бир неча ойдан бери доминант бўлиб келган Redmi'ни тахтдан ағдарди.

Шундай қилиб, Redmi Note 10 Pro ва Note 10 смартфонлари иккинчи ва учинчи ўринларни банд этди.

OnePlus Nord CE ҳали тақдим қилинмасиданоқ бизнинг чартдан ўрин эгаллаганини инобатга олсак, смартфоннинг бу гал биринчи ўринга чиққанига таажжубланмаса ҳам бўлади.

Кейинги икки ўрин Poco дуэти — X3 Pro ва M3 Pro'ларга тегди.

Навбтадаги икки ўринни эса Samsung смартфонлари — Galaxy S21 Ultra ҳамда Galaxy A52 эгаллади. Саккизинчиликка эса яна бир Poco смартфони — F3 ўз номини ёздириб қўйди.

Охирги икки ўринни эса Galaxy A12 ва iPhone 12 Pro Max'лар эгаллади. Шундай қилиб, realme X7 Max ва Poco F3 GT смартфонлари билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган йигирма учинчи ҳафтадаги рейтингимиздан Xiaomi'нинг 6 та, Samsung'нинг 2 та, OnePlus'нинг 1 та ва Apple'нинг 1 та смартфони ўрин эгаллади.

OnePlus Nord CE 5G
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Poco M3 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (22-ҳафта)