Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (24-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (24-ҳафта)

OnePlus Nord CE фақатгина бир ҳафта топ ўнталикда биринчиликни эгаллаб турди холос. Бу гал Redmi Note 10 Pro яна етакчиликни қўлга олди.

OnePlus'нинг таъбирича ўрта тоифа қотили бўлган Nord CE иккинчи ўринга тушиб қолди. Топ учликка Redmi Note 10 якун ясаб берди.

Poco X3 Pro тўртинчиликни сақлаб қола олган бўлса, Samsung'нинг Galaxy S21 Ultra ва Galaxy A52 жуфтлиги мос равишда бешинчи ва олтинчи ўринларга кўтарилди.

Яна бир Poco смартфони F3 еттинчиликка ўз номини ёздирди. M3 Pro эса рейтингимизни тарк этди.

Янги чиққан Honor 50 Pro саккизинчи ўринни банд этган бўлса, кутилмаганда Xiaomi Mi 11 Lite рўйхатга қайтиб, тўққизинчи поғонани забт этди.

Чартимизни realme GT якунлаб берди. Шундай қилиб, Galaxy A12, Apple iPhone 12 Pro Max ва Poco M3 Pro'лар билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китобимизга кўра, ортда қолган йигирма тўртинчи ҳафтада Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 2 та, OnePlus'нинг 1 та, Honor'нинг 1 та ва realme'нинг 1 та смартфони бизнинг рўйхатни тузиб берди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
OnePlus Nord CE 5G
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Honor 50 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi 11 Lite
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
realme GT 5G
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (23-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.