Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (25-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (25-ҳафта)

Йигирма бешинчи ҳафтадаги рейтингимизда ҳам Redmi Note 10 Pro етакчилик қилмоқда. Лекин иккинчиликни қайси смартфон банд этгани кўпчиликни ҳайрон қолдириши мумкин.

Янги тақдим қилинган Tecno Phantom X иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Redmi Note 10 эса ўзининг учинчи поғонасини ҳеч кимга бермаган бўлса, Poco X3 Pro тўртинчи ўринни банд этди.

Қоқ марказ Mi 11 Lite'га насиб этди. Кейинги ўринларни Samsung Galaxy S21 Ultra ва Galaxy A52 банд қилди.

Саккизинчиликда Poco F3 турибди. Ўтган ҳафтада иккинчи ўринни эгаллаган OnePlus Nord CE эса бу гал тўққизинчида. Охирги ўрин Galaxy A32'га насиб қилди.

Шу билан, Honor 50 Pro ва realme GT'лар бу гал кўриниш бермади.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган йигирма бешинчи ҳафтада Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 3 та, Tecno'нинг 1 та ва OnePlus'нинг 1 та смартфони рейтингимизни тузиб берди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Tecno Phantom X
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Mi 11 Lite
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
OnePlus Nord CE 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Samsung Galaxy A32
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (24-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!