Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (25 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (25 ҳафта)

Тақдим этилмаганига қарамай Poco F4 ва X4 GT смартфонлари ўтган ҳафтада топ ўнталикка киришга муваффақ бўлган эди. Бир неча кун олдин икки смартфон расман тақдим этилди. Бу эса қурилмаларнинг рейтингда ўз позициясини ўзгартиришига сабабчи бўлмади.

Расмий тизерлари эълон қилинганидан сўнг Nothing Phone (1) смартфонига қизиқиш анча ошди. Қурилма бирдан рейтингда етакчи бўлиб олди. Poco F4 модели бу ҳафтада иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Galaxy S22 Ultra якун ясади. 

Galaxy A53 ва Poco X4 GT смартфонлари тўртинчи ва бешинчи ўринларда қолишди. Redmi Note 11 олтинчи ўринга тушиб кетди. iPhone 13 Pro Max ҳам бир поғона пастлаб еттинчи ўринга жойлашди. 

Ундан кейинги икки ўринни иккита Samsung смартфонлари - Galaxy A13 ва A73 моделлари банд этди. Рейтингни эса iPhone XR смартфони якунлаб берди. 

Рейтингни Redmi Note 11T Pro+ қурилмаси тарк этди. 

Nothing Phone (1)

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги : рейтингга кирмаган

Xiaomi Poco F4

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy S22 Ultra 

: Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy A53 5G

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Xiaomi Poco X4 GT

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Xiaomi Redmi Note 11

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Samsung Galaxy A13

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Samsung Galaxy A73 5G

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Apple iPhone XR 

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (24-ҳафта) 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!