Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (28-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (28-ҳафта)

28-ҳафтада бир неча ўзгаришлар содир бўлди. Бироқ Redmi Note 10 Pro, Poco X3 Pro ва Redmi Note 10 триоси кучли учликни сақлаб қолди. Samsung смартфонлари орасида ҳали тақдим этилмаган Galaxy M21 2021 лидерликни қўлга олди. Ушбу смартфон Galaxy S21 Ultra ҳамда Galaxy A52 смартфонларига қараганда кўпроқ муҳлислар эътиборни ўзига торта олди ва тўртинчи ўринни қайд этди.

Poco F3 смартфони эса ўзининг ўтган ҳафтадаги еттинчи поғонасини сақлаб қолган. Тақдим этилиши кутилётган Nokia XR20 ҳамда OnePlus Nord2 5G мос равишда саккизинчи ва тўққизинчи ўринга жойлашди.

Сўнгги ўнинчи ўринни Apple iPhone 12 Pro Max банд этган. Топ ўнталикдан эса Galaxy A32, Galaxy A12 ҳамда Asus Smartphone for Snapdragon Insiders смартфонлари тарк этди.


Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy M21 2021
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

                                                                         Nokia XR20                                                                                                                                                                                                                                                          Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

OnePlus Nord2 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (27-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.