Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (29-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (29-ҳафта)

Ҳали расман тақдим этилмаган вақт OnePlus Nord 2 5G ўтган ҳафта топ ўнталикдан ўрин олган эди. Бир неча кун олдин расмий тақдимоти бўлиб ўтган сўнг, Nord 2 5G энди топ ўнталикнинг биринчи поғонасига чиқиб олди.

Анчадан бери биринчиликни ҳеч қайси смартфонга бермаётган Redmi Note 10 Pro энди иккинчи ўринга тушиб қолди. Кучли учликни рўйҳатда янги бўлган Poco F3 GT якунлаган.

Ўтган ҳафтада кучли учликка кирган Poco X3 Pro смартфони эса бу ҳафтада тўртинчи ўринга пастлаган бўлса, Samsung Galaxy S21 Ultra ўзининг бешинчи поғонасини сақлаб қолган.

Redmi Note 10 бу ҳафта учинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетди. Еттинчи ўринни эса realme GT Master Explorer смартфони банд қилган. Poco F3 ҳамда Galaxy M21 2021 смартфонлари мос равишда саккизинчи ва тўққизинчи ўринларни қайд этишди. Рўйхатни эса Galaxy A52 смартфони якунлаб берган.

Топ ўнталикни Nokia XR20 ҳамда iPhone 12 Pro Max тарк этган.

OnePlus Nord 2 5G
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Poco F3 GT
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

realme GT Master Explorer
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Samsung Galaxy M21 2021
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (28-ҳафта)