Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (31-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (31-ҳафта)

Google Pixel 6 серияси смартфонларининг тизерлари эълон қилингандан сўнг, Pixel 6 смартфони ушбу ҳафтадаги топ ўнталикнинг биринчи поғонасини эгаллади.

Икки ҳафталик пастлашдан сўнг, Redmi Note 10 Pro жадвалда юқорилаб иккинчи ўринни банд қилди. Ўтган ҳафтада биринчи бўлган Huawei P50 Pro смартфони бу ҳафта учинчи ўринга тушиб кетди. Xiaomi Poco F3 GT ҳамда OnePlus Nord 2 5G смартфонлари жадвалда икки поғона пастлаб, мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринларни банд этди.

Poco X3 Pro, Samsung Galaxy S21 Ultra ҳамда Xiaomi Redmi Note 10 ўтган ҳафтадаги поғоналарини сақлаб қолишган бўлса, Xiaomi Poco X3 GT тўрт поғона пастлаб, тўққизинчи ўринни қайд этди.

Одатдагидек, Samsung Galaxy A52 смартфони ушбу ҳафта ҳам рўйхатни якунлаб берган.

Топ ўнталикни эса Xiaomi Poco F3 смартфони тарк этди.

Google Pixel 6
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Huawei P50 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Poco F3 GT
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

OnePlus Nord 2 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Xiaomi Poco X3 GT
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (30-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!