Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (32-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (32-ҳафта)

Ўтган ҳафта смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўзларининг бир неча флагманларини тақдим этишди. Натижада бу ҳафтадаги топ ўнталик бутунлай ўзгариб кетди.

Xiaomi компаниясининг янги Mi Mix 4 смартфони рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллади. Ундан кейинги ўринларга мос равишда Samsung компаниясининг янги Galaxy Z Fold3 ҳамда Z Flip3 букламафонлари жойлашди.

Redmi Note 10 Pro ушбу ҳафта иккинчи ўринни бой бериб, тўртинчи ўринга пастлади. Ундан кейинги поғоналарини яна янги тақдим этилган Honor Magic3 Pro+ смартфони ҳамда Xiaomi Pad 5 Pro планшети эгаллади.

Poco X3 Pro ҳамда Samsung Galaxy S21 Ultra мос равишда еттинчи ва саккизинчи ўринларни банд этишди. Xiaomi Redmi Note 10 эса тўққизинчи поғонани эгаллади.

Рейтингни OnePlus Nord 2 5G смартфони якунлаб берди.

Топ ўнталикни Google Pixel 6, Huawei P50 Pro, Poco F3 GT, Poco X3 GT ҳамда Galaxy А52 смартфонлари тарк этишди.

Xiaomi Mi Mix 4
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy Z Fold3 5G
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy Z Flip3 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Honor Magic3 Pro+
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Pad 5 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

OnePlus Nord 2 5G
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5


ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (31-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!