Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (37 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (37 ҳафта)

GSMArena сайти ўзининг 37 ҳафтадаги оммабоп смартфонлар рейтингини эълон қилди. iPhone 14 моделлари ўтган ҳафтада энг кўп диққатини тортган смартфонлар бўлган эди. Бу ҳафта ҳам кучли учликни iPhone 14 моделлари ташкил қилди. 

iPhone 14 Pro Max ўзининг “укаси“ 14 Pro'ни қувиб ўтиб биринчи ўринга чиқди. iPhone 14 Pro иккинчи, iPhone 14 эса учинчи ўринга жойлашди. 

iPhone 13 Pro Max'ни қувиб ўтган Galaxy S22 Ultra тўртинчи поғонага чиқиб олди. 13 Pro Max эса ўтган ҳафтадаги бешинчи ўрнини сақлаб қолди. Янги моделлар чиқиб нархи тушган ушбу моделга қизиқиш ҳали ҳам сўнгани йўқ. 

Galaxy A53 модели олтинчи ўринни банд этди. iPhone 14 моделлари ичида энг кам эътиборни тортаётган iPhone 14 Plus тўртинчи ўриндан еттинчи ўринга тушиб кетди. 

200 мегапикселли камерага эга бўлган Motorola Edge 30 Ultra саккизинчи ўринга жойлашди. Ундан кейинги ўрин Redmi Note 11 моделига насиб этган бўлса, топ ўнталикни iPhone 13 якунлаб берди. 

Apple iPhone 14 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Apple iPhone 14 Pro

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Apple iPhone 14

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy S22 Ultra

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Samsung Galaxy A53 5G

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Apple iPhone 14 Plus

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Motorola Edge 30 Ultra

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 11

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

Apple iPhone 13 

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (36 ҳафта) 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.