Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (38-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (38-ҳафта)

Мана уч ҳафтадан бери iPhone 13 Pro Max етакчиликни ҳеч кимга бермаяпти. Ундан кейинги ўринларни ҳам Apple смартфонлари: iPhone 13 ҳамда iPhone 13 Pro қурилмалари банд этишди.

Xiaomi T11 Pro ҳам ўзининг тўртинчи поғонасини сақлаб қолган. Ўтган ҳафтага нисбатан бир поғона юқорилаган Galaxy M52 5G ҳамда Redmi Note 10 Pro смартфонлари мос равишда бешинчи ва олтинчи ўринлар эгаллашган бўлса, Galaxy A52s 5G ҳам икки поғона юқорилаб, еттинчи ўринга жойлашди.

Galaxy S21 Ultra топ ўнталикка қайтди, ҳозирда смартфон саккизинчи поғонада. Xiaomi'нинг янги сериядаги Civi смартфони эса тўққизинчи натижани қайд этди. Рўйхатини Poco X3 Pro якунлаб берди.

iPhone 13 mini, iPad mini (2021), iPhone 12 Pro Max қурилмалари топ ўнталикни тарк этишди.

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Apple iPhone 13
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Apple iPhone 13 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Xiaomi T11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Samsung Galaxy M52 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Civi
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (37-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!