Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (4 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (4 ҳафта)

Ўтган ҳафта глобал Redmi Note 11 серияси тақдим этилди. Бу ўз навбатида рейтингда бир неча ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди. Redmi Note 11 Pro 5G смартфони биринчиликни Galaxy S21 FE'дан тортиб олди. 

Galaxy S22 сериясининг тақдимотига оз фурсат қолмоқда. Ушбу сериядаги S22 Ultra'га бўлган қизиқиш ошди. Шунинг учун, ушбу смартфон рейтингнинг иккинчи поғонасидан ўрин олди. 

Кучли учликка Galaxy S21 FE қурилмаси якун ясади. 

Redmi 11 Pro 4G тўртинчи, Redmi Note 11 эса бешинчи ўринни эгаллади. 

OnePlus 10 Pro бирдан олтинчи ўринга тушиб кетди. Ўз навбатида, Galaxy A52s ва iPhone 13 Pro Max ҳам бир неча поғона пастлаб, еттинчи ҳамда саккизинчи ўринларни банд этишди. 

Xiaomi 12 тўққизинчи ўринга пастлаган бўлса, iPhone 13 дизайнидаги Gionee G13 Pro рейтингга якун ясаб берди. 

Топ ўнталикни Redmi Note 10 Pro, Galaxy A12, realme 9 Pro+, Xiaomi 11T ҳамда Redmi Note 11 Pro (Хитой) смартфонлари тарк этди. 

Xiaomi Redmi Note 11 Pro 5G (Global)

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган 

Samsung Galaxy S22 Ultra

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган 

Samsung Galaxy S21 FE

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги: 1 

Xiaomi Redmi Note 11 Pro 4G 

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган 

Xiaomi Redmi Note 11

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган  

OnePlus 10 Pro

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги: 2 

Samsung Galaxy A52s 5G

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги: 4 

Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги: 5 

Xiaomi 12 Pro

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги: 3

Gionee G13 Pro

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган 

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (3 ҳафта)