Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (40-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (40-ҳафта)

40 ҳафтага келиб бешта смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларнинг қурилмалари топ ўнталикка киришга муваффақ бўлди. Apple iPhone 13 Pro Max рейтингда ҳамон етакчи. Redmi Note 10 Pro эса яна жадвалда юқорилаб, иккинчи ўринга чиқиб олди.

Galaxy A52s 5G смартфони кучли учликка якун ясаган бўлса, Xiaomi 11T жадвалда беш поғона юқорилаб, тўртинчи ўринга жойлашган.

Яна бир Samsung smartfoni Galaxy M52 5G рейтингнинг марказига жойлашди. Ундан кейинги ўринни Tecno Camon 18 Premier смартфони эгаллади.

iPhone 13 ўтган ҳафтадаги ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, Galaxy S21 Ultra ва Poco X3 Pro мос равишда саккизинчи ҳамда тўққизинчи ўринларни эгаллашди.

Nokia T20 планшети эса рейтингни якунлаб берган. Xiaomi Civi, Redmi Note 10 Lite, iPhone 13 Pro смартфонлари топ ўнталикни тарк этишди.

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Xiaomi T11
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Samsung Galaxy M52 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Tecno Camon 18 Premier
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Apple iPhone 13
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Nokia T20
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (39-ҳафта)