Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (44-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (44-ҳафта)

Ўтган ҳафтада асосан янги чиплар тақдим этилди. Шунинг учун топ ўнталикда катта ўзгаришлар бўлмади.

Redmi Note 11 Pro+ рейтингда етакчи бўлиб турган бўлса, худди ўтган ҳафтадагидек Redmi Note 11 Pro модели иккинчи ўринда қолган. Ўтган ҳафта кучли учликка якун ясаб берган Xperia Pro-I бу ҳафта рейтингни тарк этди. Унинг ўрнини Galaxy A52s 5G смартфони эгаллади.

Google Pixel 6 Pro қурилмаси Red Note 11'ни қувиб ўтиб, тўртинчи ўринга жойлашган бўлса, янги Poco M4 Pro 5G смартфони эса олтинчи поғонадан ўрин эгаллади.

iPhone 13 Pro Max ва Redmi Note 10 Pro мос равишда еттинчи ҳамда саккизинчи ўринларни қайд этишди. Galaxy S22 Ultra яна топ ўнталикка қайтди. Ҳозирда смартфон тўққизинчи поғонага жойлашган бўлса, Xiaomi 11T Pro рейтингга якун ясаб берди.

Топ ўнталикни Xperia Pro-I, Pixel 6, Xiaomi 11i HyperCharge смартфонлари тарк этишди.

Xiaomi Redmi Note 11 Pro+
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Redmi Note 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Google Pixel 6 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Xiaomi Redmi Note 11
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Xiaomi Poco M4 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi 11T Pro
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (43-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!