Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (45-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (45-ҳафта)

Xiaomi компаниясининг смартфонлари рейтингда ҳамон етакчилик қилишмоқда. Redmi Note 11 Pro+ ҳамон етакчи бўлса, Note 11 Pro ўзининг иккинчи ўрнини ҳеч кимга бермаяпти. Кучли учликка янги тақдим этилган Poco M4 Pro 5G якун ясаб берди.

Бу ҳафта Galaxy A52s смартфони тўртинчи ўринга тўшиб кетди, iPhone 13 Pro Max эса бешинчи ўринга чиқиб олди. Олтинчи ўринга Redmi Note 10 Pro жойлашган бўлса, икки поғона юқорилаган Galaxy S21 Ultra еттинчи ўринни банд этди.

Poco X3 Pro ҳамда Galaxy A12 смартфонлари топ ўнталикка қайтди. Ҳозирда смартфонлар мос равишда саккизинчи ва тўққизинчи поғонадан ўрин эгаллашди. Рейтингни Google Pixel 6 Pro якунлаб берди.

Ушбу ҳафтада топ ўнталикни Redmi Note 11 ҳамда Xiaomi 11T қурилмалари тарк этди.

Xiaomi Redmi Note 11 Pro+
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Redmi Note 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Xiaomi Poco M4 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Google Pixel 6 Pro
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (44-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.