Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (46-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (46-ҳафта)

46 ҳафтага келиб Redmi Note 11 Pro рейтингда етакчи бўлиб олди. Galaxy A52s эса иккинчи ўринга чиқиб олди. Уч ҳафтадан бери жадвалнинг биринчи поғонасида бўлиб келаётган Redmi Note 11 Pro+ бу ҳафта учинчи ўринга тушиб кетди.

Ўтган ҳафта тақдим этилган Motorola Moto G200 смартфони тўртинчи ўринга жойлашган бўлса, iPhone 13 Pro Max ўзининг бешинчи поғонасини сақлаб қолди.

Poco M4 Pro бу ҳафта учинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетди. Ўз навбатида, Redmi Note 10 Pro ҳамда Galaxy S21 Ultra смартфонлари ҳам жадвалда бир поғонадан пастлаб, еттинчи ҳамда саккизинчи ўринларни банд этишди.

Galaxy A12 қурилмаси тўққизинчи ўринда қолган бўлса, рейтингни Poco X3 Pro якунлаб берди.

Топ ўнталикни Pixel 6 Pro смартфони тарк этди.

Xiaomi Redmi Note 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Xiaomi Redmi Note 11 Pro+
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Motorola Moto G200 5G
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Xiaomi Poco M4 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (45-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.